Янгиланди: Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров 28−29 октябрь кунлари амалий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиши режа қилинганди. Бироқ унинг ташрифи кейинга қолдирилди.
Алишер Қодиров Тошкентда ўқитувчи ўқувчини ургани бўйича Россия ТИВ Ўзбекистондан «расмий тушунтириш» сўраганига муносабат билдирди. «Бизнинг ички ишларимиз ҳақида бош қотиргунча муаммоларга тўла ўзларининг ишлари билан шуғулланишса, тўғри бўлар эди», — дейди Миллий тикланиш партияси раиси.
Россия ТИВ Ўзбекистоннинг Москвадаги элчиси Ботиржон Асадовга ЎзЖОКУ ректори Шерзодхон Қудратхўжанинг сўзлари муносабати билан норозилик билдирди. Россия ТИВ журналистнинг Ўзбекистонда ўзбек тилини билмайдиганлар ҳақидаги сўзларини ҳақоратомуз деб атади.
Москвада Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили ва «Толибон» ҳаракати делегацияси билан музокаралар ўтказилди. «Толибон» Марказий Осиё давлатлари чегараси бузилмаслигига, Афғонистон ҳудудида хориж давлатларининг дипломатик ва консуллик ваколатхоналари хавфсизлиги бўйича кафолат берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг